date

2025 йилда ота-она бўлган машҳурлар...

2025 йилда ота-она бўлган машҳурлар...

2025 йил кўплаб санъаткорлар ва блогерлар учун қувончли ва бахтли воқеаларга бой бўлди. Шу йил машҳурлар оиласига янги аъзолар қўшилди:

1. Хонанда Малика Равшанова 28 апрель куни 42 ёшида 4-марта она бўлди. Қизига Садия деб исм қўйишди.

2. Рихситилла Абдуллаевнинг ўғли Тожираҳмон 21 июнда илк бор ота бўлди. Қиз фарзандига Аиша деб исм беришди.

3. Дилбар Зокирова 20 июль куни 2-марта ўғил фарзандли бўлди. Янги меҳмоннинг исми Фирдавс.

4. Хонанда Афруза 25 июль куни илк бор она бўлди ва ўғил фарзандни дунёга келтирди.

5. Боксчи Шахрам Ғиёсов август ойида қиз фарзандли бўлди.

6. Феруза Юсупова ва Абдували Саҳиев 23 сентябрда илк бор ота-оналик бахтига эришишди. Қизалоғига Шамсия деб исм қўйишди.

7. Актёр Шахриёр Бахтиёров 14 декабрь куни 2-бор ота бўлди. Ўғлига СамиЮсуф деб исм танлашди.

8. Актёр Обид Насриддинов 2-марта ота бўлди ва ўғил фарзандига Муҳаммадамин деб исм беришди.

9. Хонандалар Лайли ва Мажнун март ойида илк бор ота-оналик бахтига эришишди ва эгизак фарзандли бўлишди. Эгизакларидан ўғлига Умар, қизига эса Раййона деб исм қўйишди.

10. Паралимпиячи Асила Мирзаёрова 22 ноябрь куни илк марта она бўлди. Қизига Риҳана деб исм танлашди.

11. Дзюдочи Диёра Келдиёрова август ойида илк бор она бўлди ва қизалоғига Зияра деб исм қўйишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » 2025 йилда ота-она бўлган машҳурлар...