date

Санъати сабаб отаси турмушга беришни хоҳламаган Насиба Абдуллаева ҳақида 10 та факт

Санъати сабаб отаси турмушга беришни хоҳламаган Насиба Абдуллаева ҳақида 10 та факт

Хонанда Насиба Абдуллаева ҳақида сиз билган ва сиз билмаган 10 та қизиқарли факт:

1. 18 ёшида бутун Марказий Осиёга машҳур бўлган отаси Мелик Ярмуҳамедов (эрон) ва онаси Халчук Халимакулова (тожик) бўлган Насиба Абдуллаева 1961 йил 15 ноябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган.

2. У болалигидан аккардион чалишга қизиққан ва санъат соҳасида хонандани отаси доим қўллаб қувватлаган.

3. Хонанда интервюларида санъаткор бўлишга ҳамма қариндошлари қарши бўлгани, турмуши ҳам санъатга кириб негативлар кўпайиб кетмаслиги учун қурилганини айтган.

4. Насиба Абдуллаева 18 ёшида озорбайжонлик гитарачи Элдор Абдуллаевга турмушга чиқади.

5. Хонанда интервюларида турмушга чиқиш пайтида отаси “Ижод қиламан дегандинг, эрта турмушга чиқяпсан, карьеранг нима бўлади?” деган гапларини эслайди.

6. 1980 йилда Насиба янги ташкил этилган „Самарқанд“ вокал-чолғу ансамблига солист сифатида таклиф қилинган. Ўша йили унинг қўшиқлари билан иккита – „Бари Гал“ ва „Самарқанд“ номли албомлари чиққан.

7. 1990 йилда „Айрилиқ“ номли биринчи яккахон албомини чиқаради.

8. 2000 йилда эри билан ажрашгач, икки йил давомида саҳнани тарк этади.

9. 2002 йилда эса саҳнага қайтади. Насиба Абдуллаева 2004 йилдан бери Давлат консерваториясида эстрада ижрочилиги кафедрасида дарс беради.

10. Насиба Абдуллаева Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти, Меҳнат шуҳрати ордени, Фидокорона хизматлари учун ордени ва Озарбайжон халқ артисти унвони билан тақдирланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Санъати сабаб отаси турмушга беришни хоҳламаган Насиба Абдуллаева ҳақида 10 та факт