
“Беном” гуруҳи аъзолари янги йил арафасида мухлислар билан самимий фикрлари билан ўртоқлашди. Улар учун 2025 йил кўпроқ ҳаракат, кўпроқ юриш билан ўтгани, лекин айни пайтда мухлислар кутган айрим совғалар — янги тароналар вақтида тақдим этилмагани ҳам очиқ айтилди.
Яъни, келаётган йилда ижодий ишлар тезлашиши, янги қўшиқлар ва лойиҳалар сони кўпайиши кутилмоқда.
“Беном” гурухи учун байрам ҳам — фақат дам олиш эмас. Гуруҳ аъзоси Сарвар бу борада аниқ гапирди:
Бу гапларда уларнинг позицияси равшан: саҳнада бўлиш, концерт ва тадбирларда қатнашиш — мухлислар учун меҳнат қилиш, халқ кайфиятига ҳисса қўшиш дегани.
Суҳбат давомида гуруҳ аъзоларига “Сизлар учун бу йил қайси санъаткор йил хонандаси бўлди?” деган савол ҳам берилди. “Беном” вакиллари бу саволга икки номни эътироф этиб жавоб қайтарди: Ғайбулла Турсунов ҳамда Машҳур Муҳаммад. Демак, улар 2025 йилда айнан шу ижодкорларнинг фаоллиги ва омма орасидаги таъсирини алоҳида кўрган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.