10:10 / 03.06.2020
3 070

Саҳнадан қўрқадиган машҳурлар (фото)

Саҳнадан қўрқадиган машҳурлар (фото)
Доим диққат марказида бўладиган юлдузларнинг ҳаммаси ҳам эътиборни ёқтиравермайди. Касби шуни талаб қилса-да, саҳна ва омма олдига чиқишдан қўрқадиган шоу-бизнес вакиллари ҳам йўқ эмас. Қуйида мазкур юлдузлар билан танишишингиз мумкин.

Аманда Сейфрид

Фото: TV.ua
Аманда рўйхатимиздаги бошқа юлдузлар сингари саҳнадан қўрқадиган юлдузлардан. Сейфрид интервьюлардан бирида таъкидлашича, саҳнада намоён бўлиш ҳақидаги ўйнинг ўзи уни асабийлашишига сабабчи бўлади. Шунга қарамай, театрда роль ижро қилиш унинг энг азалий орзуларидан бири бўлган. 2015 йилда The Wаy Wе Get By спектаклида рол ижро қилиб ниятига эришган актриса бошқаларни қўрқувларидан қочмаслик, аксинча улар билан курашишга чақиради.

Бенедикт Камбербэтч

Фото: Мilliyet
Замонавий Шерлок Холмс сифатида маълум бўлган британиялик актёр омма олдига чиқиш ҳақида ўйлаши биланоқ юраги така-пука бўлади. Бенедиктнинг ўзи ушбу муаммо ҳақида интервьюларда оғиз очмагани билан дўстларидан бири актёр саҳнага чиқишдан аввал жиддий ҳаяжонланиши ва хавотирга тушишини таъкидлаган. Унинг қўшимча қилишича, ҳар гал спектакль намойишидан аввал актёр ўзини жуда ёмон ҳис қилади, лекин профессионалларга хос равишда буни томошабинларга сездирмайди.

Меган Фокс

Фото: Cosmopolitan
Гўзаллигидан ўзига ишонгандек туюладиган Меганда шундай қўрқув бор деб, ким ҳам ўйлабди дейсиз? Фокс ўзи ҳам Голливуд юлдузи бўлишига қарамай, машҳурлар орасида ўзини ноқулай ҳис қилишини бир неча марта тан олган. Саҳна ва театрда роль ижро қилиш ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади. Меган театр ҳақида гап кетганда, унда роль ижро қилиш учун қўрқмас ва жасур бўлиш кераклигини, биргина ножўя ҳаракат билан бошқа актёрлар меҳнатини ҳам йўқ қилиш мумкинлиги, энг даҳшатлиси — қайта дубль бўлмаслигини айтади.

Адель

Фото: Peopletalk
Истеъдоди ва ҳеч кимга ўхшамаган овози билан ажралиб турадиган британиялик хонанда Адель дунё бўйлаб концерт турлари камдан кам уюштирилиши сабабини омма олдида таърифга тил ожиз даражадаги қўрқувни ҳис қилиш билан изоҳлайди. Амстердамдаги концерт олдидан хавотирдан қочиб кетгани, Брюсселдаги концертда мухлислар кўз ўнгида кўнгли айнигани эса қўшиқчи бу борада ҳазиллашмаётганидан дарак.

Кэти Перри

Фото: Peopletalk
Ушбу рўйхатда бўлишига ишониш қийин бўлган яна бир санъат вакилларидан бири Кэти Перри ҳисобланади. Юлдузни омма олдида нутқ сўзларини эсдан чиқариб қўйиши мумкинлиги ҳақидаги ўйлар қийнайди.

Жим Керри

Фото: Addicted 2 Success
Актёр карьерасининг илк йилларида омма олдида чиқиш қўрқувидан халос бўлиш учун курашган. Жимда бундай қўрқув пайдо бўлиши унинг 15 ёшида юз берган воқеа билан боғлиқ. Stand-up комик сифатида ишлашни бошлаган Керрининг чиқишларидан бири муваффақиятсиз якун топади, ҳатто бошловчи томонидан ҳам жуда зерикарли деб баҳоланган чиқишдан кейин бўлажак актёр икки йилгача саҳнага қадам қўйиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Ўтган бир қанча йиллар, ўз соҳасида эришилган машҳурликка қарамасдан, Жимни ҳали-ҳануз ёшликдан қолган қўрқув тарк этмаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Саҳнадан қўрқадиган машҳурлар (фото)