date

«Wednesday» сериали расман 3-мавсумга узайтирилди

«Wednesday» сериали расман 3-мавсумга узайтирилди
Таниқли режиссёр Тим Бёртон ва бош рол ижрочиси Женна Ортега «The Hollywood Reporter» нашрига берган интервьюсида Netflix'нинг машҳур мистик сериали — «Wednesday» расман учинчи мавсумга узайтирилганини маълум қилишди. Шунингдек, ҳозирда лойиҳа асосида спин-офф сериал яратиш масаласи муҳокама қилинмоқда, деб ёзмоқда Peopletalk.

Ҳозирча 3-мавсумнинг аниқ намойиш санаси ҳақида маълумот йўқ. Бироқ, яқин вақт ичида кутилган 2-мавсум экранларга чиқади. Бу мавсум икки қисмга бўлинган ҳолда тақдим этилади: биринчи қисми 6 август куни намойиш этилади, иккинчиси эса 3 сентябрь куни чиқиши режалаштирилган.

Сериал сюжети машҳур «Аддамслар оиласи»дан таниш Wednesday Аддамс атрофида шаклланади. У Мортиша ва Гомес Аддамснинг қизидай, паранормал қобилиятлари билан курашишга, айни пайтда, янги дўстлар орттиришга ҳаракат қилади.

3-мавсумда Wednesday қандай синовлар ва тахдидлар билан тўқнаш келиши ҳали сирлигича қолмоқда. Бироқ Женна Ортега аввалроқ берган баёнотида ушбу мавсумда атмосфера аввалгидан ҳам қоронғу ва драматик бўлишини таъкидлаган эди.

Netflix’нинг мазкур лойиҳаси нафақат ёшлар, балки мистик ва сирли жанр ихлосмандлари орасида ҳам алоҳида қизиқиш уйғотган. «Wednesday»нинг янги мавсумлари ҳам шубҳасиз аудиторияни янада жалб этиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Wednesday» сериали расман 3-мавсумга узайтирилди