
Ғазода вазият кескинлигича давом этмоқда. Маҳаллий соғлиқни сақлаш органларининг хабарига кўра, 22-июл куни кечаси ва 23-июл тонгида Исроил томонидан амалга оширилган зарбаларда камида 21 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпи аёллар ва болалар.
Шу билан бирга, 100 дан ортиқ хайрия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар Исроилнинг қамали ва давом этаётган ҳарбий операциялари туфайли Ғазо аҳолиси очлик хавфи остида эканини эълон қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Газода озиқ-овқат етишмовчилиги ва кам овқатланиш ҳолатлари кескин ошмоқда. Айниқса, болалар ва ҳомиладор аёллар орасида жиддий овқатланиш бузилиши қайд этилган. ЖССТ вакили Др. Рик Пееперкорннинг сўзларига кўра, 30 мингдан ортиқ беш ёшгача бўлган бола жиддий овқатланиш бузилиши билан оғримоқда.
Исроил ҳукумати озиқ-овқат ва ёрдам етказиш бўйича чекловларни камайтирганини таъкидламоқда ва май ойидан буён 4500 юк машинаси Ғазога киритилганини билдирган. Бироқ БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар бу кўрсаткич етарли эмаслигини, кунига камида 500-600 юк машинаси кераклигини айтмоқда.
Дипломатик ҳаракатлар ҳам давом этмоқда. АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткофф Исроил ва Фаластин вакиллари билан тинчлик музокаралари бўйича учрашувлар ўтказмоқда. Музокаралар давомида ўт очишни тўхтатиш, қамоқдагиларни озод қилиш ва доимий тинчлик шартларини яратиш масалалари муҳокама қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар