
Россияликлар орасида сериалларга қизиқиш сўнгги уч йилда илк бор сезиларли даражада пасайди. Бу ҳақда Peopletalk хабар бермоқда. 2025 йилда сериаллар фақатгина 292,4 минг балл тўплай олган — бу сўнгги уч йилдаги энг паст кўрсаткич.
Шу билан бирга, Осиё сериалларига — хусусан, Netflix'да намойиш этилаётган лойиҳаларга талаб ошиб бормоқда.
Энг оммалашган сериаллар рўйхатида Жанубий Кореянинг машҳур драмаси — «Кальмар ўйини»нинг давоми биринчи ўринни эгаллади (10,7 минг балл). Иккинчи ва учинчи ўринларга япон анимациялари — «Якка ҳолда даражани ошириш» (6,6 минг балл) ва «Фармацевтнинг монологи» (4,3 минг балл) жойлашди.
Россия сериали «Ландиши. Бундай нозик севги» 4 минг балл билан тўртинчи ўринга қўйилди. Бешинчи ўринда эса Иван Янковский иштирокидаги «Аутсорс» сериали турибди (2,7 минг балл).
Мутахассисларнинг айтишича, бундай статистиканинг сабаби — янги сериалларнинг етарли даражада реклама қилинмаётганидир. Фақат «Универ» ва «Склифосовский» каби таниш франшизаларнинг янги қисмларигина томошабинлар эътиборини жалб эта олди.
Қизиғи шундаки, яқинда «Менинг гўзал энагам» сериали ремейки суратга олиниши маълум қилинди. Унда бош ролларда «Natal Chart» шоу юлдузи Олесия Иванченко ва «Ошхона» сериали ҳамда «Сўнгги жангчи» фильмидаги роллари билан танилган Виктор Хориняк қатнашади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар