
Ўзбекистон Марказий банкининг маълумотларига кўра, 2025 йил январ–май ойларида пул массаси ҳажми 312 трлн сўмга етди, деб Kursiv хабар берди. Бу ўтган йилга нисбатан 32,2%га кўпдир. Банклар орқали нақд пул айланмаси ярим йилликда 563 трлн сўмни ташкил этди ва йил давомида 23%га ошди.
Терминал орқали тўловлар улуши бир йилда 41%дан 43%га етди, нақд пул айланмаси эса 2,2%га камайиб, 18,9%ни ташкил қилди. Бу сумманинг 277 трлн сўми тушум, 286 трлн сўми эса чиқим сифатида қайд этилди. Марказий банк ярим йилликда қўшимча 5,2 трлн сўмлик нақд пул чиқарган.
Регулятор маълумотларига кўра, мамлакатда нақд пул орқали тўловлар улуши 59%дан 57%га тушди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар