date

"Ҳукмдор Усмон" сериалида катта ўзгариш: Бурак Ўзчивит лойиҳани тарк этди

"Ҳукмдор Усмон" сериалида катта ўзгариш: Бурак Ўзчивит лойиҳани тарк этди
Туркиянинг энг машҳур ва оммалашган тарихий сериалларидан бири — “Ҳукмдор Усмон”да (Курулуş: Осман) катта ўзгаришлар юз бермоқда. Бир неча йил давомида бош қаҳрамон Усмон Ғозийни муваффақиятли ижро этган Бурак Ўзчивит сериални тарк этди. Бу ҳақда таниқли турк журналисти Бирсен Алтунташ маълум қилди.

Маълумотларга кўра, сериалнинг 7-мавсуми 2025-йил кузида намойиш этилиши ва унда Усмон Ғозийнинг ҳукмронлик даврининг якуний воқеалари кўрсатилиши керак эди. Бироқ, бош рол ижрочиси ва продюсерлар ўртасидаги молиявий келишмовчиликлар сабабли лойиҳа сценарийси ва воқеалар ривожи ўзгарди.

Якуний мавсумда аввало кексайган Усмон бей кўринади, сўнг эса ҳикоя оҳанги Усмоннинг ўғли — Орхон Ғозийнинг ҳукмронлик даврига ўтади. Бош қаҳрамоннинг рафиқаси — Бала хотун образини ижро этувчи Озге Торер сериалда қолади. У 2019-йилдан бери лойиҳа таркибида бўлиб, асосий жуфтлик сифатида танилган.

Қизиғи шундаки, аввалги мавсумларда ёш Орхон ролини ижро этган Эмре Бей ҳам сериалдан кетган. Ҳозирда ушбу рол учун бир нечта машҳур турк актёрлари — Мерт Язичиўғлу, Мурат Юналмиш, Иброҳим Челиккол каби номзодлар кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, кексайган Усмон образини ким ижро этиши ҳали номаълум, аммо бу ролга тажрибали актёр жалб қилиниши кутилмоқда.

Бу ўзгаришлар сериал мухлислари орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Янги мавсумда қандай янгиликлар бўлиши кўпчиликни қизиқтирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Ҳукмдор Усмон" сериалида катта ўзгариш: Бурак Ўзчивит лойиҳани тарк этди