Санъатми, ҳазилми? Париждаги музейда миллион долларлик банан еб қўйилди

Маданият1 дақиқа ўқиш3.2K
Санъатми, ҳазилми? Париждаги музейда миллион долларлик банан еб қўйилди
Яқинда Франциянинг Париж шаҳрида жойлашган машҳур Помпиду марказида ғайриоддий ҳодиса юз берди: бир ташриф буюрувчи деворга скотч билан ёпиштирилган бананни еб қўйди. Аммо бу оддий банан эмас эди — бу италян рассоми Маурицио Каттелан томонидан яратилган ва “Сомедиан” (яъни, “Комедиант”) деб номланган замонавий санъат асари бўлиб, у илгари 6 миллион АҚШ долларига баҳоланган эди.

Мазкур воқеа ҳақидаги хабарни Peopletalk нашри тарқатди ва у қисқа фурсат ичида интернетда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Асарнинг муаллифи, италян концептуал санъаткори Маурицио Каттелан бу воқеани ҳазил билан кутиб олди:
“Яхшиямки, у бананни пўстлоғи ва скотчи билан эмас, фақат мевасини ебди”, – дейди у кулиб.

Бананнинг ўрни эса тезда янгиланди — бу инсталляцияни тиклаш санъаткор томонидан ишлаб чиқилган махсус йўриқномага асосан атиги бир неча дақиқада амалга оширилган.

Бу Каттелан асарларининг “таътиб кўрилиши” билан боғлиқ илк ҳолат эмас: 2023 йилда таниқли крипто-инвестор Жастин Сан ҳам ушбу асардан оғзига солиб кўрган эди.

Каттелан илк бор “Сомедиан” асарини 2019 йилда Маямидаги Арт Басел кўргазмасида тақдим этган. Ўша пайтда у 120 минг долларга сотилган эди. Оддий банан ва скотчдан иборат бу асарнинг нархи вақт ўтиши билан миллионлаб долларга кўтарилди. Бу ҳолат санъат оламида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди — бундай ишлар санъатми, йўқми?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?