date

Apple ва Google устидан Буюк Британияда назорат кучаймоқда

Apple ва Google устидан Буюк Британияда назорат кучаймоқда
Буюк Британиянинг Рақобат ва бозорларга оид бошқармаси (CМА) Apple ва Google компанияларини мобил экотизимдаги устун мавқеи учун "стратегик бозор мақоми" билан белгилашни режалаштирмоқда. Бу мақом компанияларга нисбатан қаттиқроқ тартибга солиш чораларини қўллашга имкон беради.

CМА ўтказган текширувларга кўра, мобил интернет браузерлари бозори – хусусан, Apple'нинг Safari ва Google'нинг Chrome браузерлари – фойдаланувчилар ҳамда ишлаб чиқувчилар учун етарлича рақобат муҳитини таъминламаяпти. Регуляторга кўра, мавжуд шароит янги инновациялар ва танлов имкониятларини чеклаб қўймоқда.

CМА раҳбари Сара Карделлнинг таъкидлашича, бу соҳалардаги ўзгаришлар Британия иқтисодиёти учун муҳим бўлиб, маҳаллий илова ишлаб чиқувчиларни глобал инновациялар марказида сақлаб қолиш имконини беради.

Apple ва Google эса ушбу таклифларга қарши чиқмоқда. Google бу қадамни "ножоиз ва асоссиз" деб атаган бўлса, Apple янги қоидалар фойдаланувчиларнинг махфийлик ва хавфсизлик ҳуқуқларини заифлаштириши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Якуний қарор 2025-йил 22-октабрга қадар қабул қилинади. Регулятор шу билан бирга, келажакда яна қандай чора-тадбирлар кўрилиши мумкинлиги ҳақида ҳам йўл харитасини эълон қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Apple ва Google устидан Буюк Британияда назорат кучаймоқда