
"Эр-хотин ўртасидаги севги – бу кунда янги бош саҳифа!"
Машҳур хонанда Муниса Ризаева бу гал ижод майдонида эмас, балки оилавий ҳаётдаги самимий лаҳзаси билан барчани яна ҳайратда қолдирди. У ижтимоий тармоқдаги видеомурожаатида эрталаб уйда турмуш ўртоғи билан кичик жанжал бўлиб ўтганини очиқ тан олди. "Бугун эрталаб уйда хўжайиним билан уришиб қолдим", дейди у тўғрисини айтиб.
Бироқ, Муниса Ризаева шу ўринда ҳаётга кўз югуртиради ва оддий инсонлардек фикрлайди: “Бир маҳал ўтирсам, съёмкада кириб келяпти 'Кечир мани' деб чиройли гуллар билан”. Ҳақиқатан ҳам, кўпчилик эркаклар кечирим сўрашда қуруқ сўзлар билан чекланса, ундаги бу гаплар барчада табассум уйғотди. “Қуруқ сўзлар билан кечирим сўраш унчалик қизиқ эмас, аммо гуллар билан кечириб сўраш бошқача бўлади”, дейди у самимийлик билан.
Ризаева ўзининг тўғри ва оддий муносабати билан яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратди: “Ўзингизни аёлингизни севинг, уни ҳурмат қилинг ва қадрланг. Бу жуда муҳим. Чиройли совғалар беринг”, дейди у қизларга, эркакларга эса ғурур билан маслаҳат беради. Бу сўзлар замонавий оила муносабатларида севги, ҳурмат ва эътиборнинг нақадар катта аҳамиятга эга эканини яна бир бор эслатди.
Муниса Ризаева видеомурожаатида нафақат ўзининг табассумли чеҳраси ва ижобий кайфияти билан, балки аёлларга хос қалб юмшоқлиги, самимийлиги ва кутилмаган воқеаларга янгича қараши билан мухлислар қалбидан жой олди. Унинг қўлидаги гуллар ва хонадаги кўтаринки муҳит аёл бахтининг асосий рамзига айланди.
Мазкур воқеа мухлислар орасида “Эр-хотин ўртасидаги кичик жанжаллар ҳам ҳаётдаги енгил лаҳзалар, улар орасида кечирим ва муҳаббат ҳар доим биринчи ўринда бўлиши шарт” деган фикрларни уйғотди.
Муниса Ризаева ва унинг оилавий ҳаёти орқали барчамиз ҳаётда самимийлик, кечирим ва ҳурмат қанчалик муҳимлигини яна бир бор англаймиз. Эр-хотин ўртасидаги ҳар бир жанжал янги саҳифанинг бошланиши, янги ҳис-туйғуларга йўл очади. Чунки ҳақиқий бахт – айнан шундай оддий ва самимий лаҳзаларда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар