date

Senator bloger “Chechenka”ga nisbatan chora ko‘rishni so‘radi

Senator bloger “Chechenka”ga nisbatan chora ko‘rishni so‘radi
Ижтимоий тармоқларда “Чеченка” тахаллуси билан машҳур бўлган блогернинг болаларни ўзаро жанжаллаштиргани акс этган видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шундан сўнг, Олий Мажлис Сенати аъзоси Жамила Бобоназарова мазкур ҳолат юзасидан кескин муносабат билдирди.

“Бу ҳолат оналик қадриятларига зид. Унинг асосий аудиторияси — ёш болали оналар экани инобатга олинса, болаларнинг қўлига турли буюмлар бериб, уришга ундаш ҳамда буни контент сифатида тарқатишни мутлақо қўллаб бўлмайди. Бундай видеоларни тарқатишни қоралайман”, — деди сенатор.

У шунингдек, Болалар омбудсманини блогернинг фаолиятини атрофлича ўрганиш ва вазиятни назоратга олишга чақирди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича Болалар омбудсмани томонидан 14 июль куни Ички ишлар вазирлигига расмий сўровнома юборилган.

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБнинг аниқлашича, 1993 йилда туғилган фуқаро А.Г. 13 июль куни Тошкент вилоятида оилавий дам олиш пайтида ўз ўғли ва жиянини “ҳазил” мақсадида ўзаро уриштириб, ушбу манзарани Instagram'да эълон қилган.

2025 йил 15 июль куни блогер Г.А. бола манфаатларига зид ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси — “Болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича мажбуриятларни бузиш” асосида жавобгарликка тортилди.

Айни пайтда мазкур оила мутасадди ташкилотлар назоратига олинган. Тегишли органлар болалар ҳуқуқларининг таъминланишини доимий кузатиб бориши айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Senator bloger “Chechenka”ga nisbatan chora ko‘rishni so‘radi