01:35 / 02.11.2017
10 899

Олимлар уйқусизликдан 1 дақиқа ичида қутилишнинг йўлини топишди

Олимлар уйқусизликдан 1 дақиқа ичида қутилишнинг йўлини топишди
АҚШлик Гарвард университети олимлари уйқусизликдан ҳалос бўлиш чорасини топишди.

Мазкур усул ҳинд йога мутахассислари томонидан ҳам медитациялар пайтида қўлланилар эди.

Машқнинг номи “4-7-8” бўлиб, у 1 дақиқа ичида ухлаб қолишга ёрдам беради.

“Бунинг учун 4 сония давомида бурундан нафас олиб, нафасни 7 сония чиқармасдан ушлаб туриш керак. Сўнг оғиз бўшлиғидан 8 сония давомида нафас олинади. Ушбу кетма-кетлик ухлаб қолгунга қадар такрорланади” дейди олимлар.

Шунингдек, мазкур усул киши асабларини тинчлантириши ҳам алоҳида қайд этилмоқда.

Ушбу машқдан асабийлашган пайтда тушкунлик ҳолатидан чиқиш учун ҳам фойдаланса бўлади, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар уйқусизликдан 1 дақиқа ичида қутилишнинг йўлини топишди