Жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Унда таъкидланишича, соҳадаги мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш ва камчиликларга барҳам бериш, шунингдек, замонавий инфратузилмани ривожлантиришни таъминлаш ва нефрологик касалликлардан азоб чекаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш бўйича фаолияти қониқарсиз, деб топилди.
Президент қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатишни янада ошириш соҳасидаги асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. Шунингдек, Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Қарорга биноан Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди
Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда
Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"
Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади