13:33 / 02.05.2024
199

Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради

Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради
Шифокор-эндокринолог Зуҳра Павлова ўзининг Telegram каналида америкалик олимларнинг янги тадқиқот натижалари билан бўлишди. Унга кўра, омега-3 ёғ кислоталари чекиш каби бир хил зарарли бўлиши ва умрни қисқартириши мумкин, деб ёзади “Sports.kz” нашри.

Фото: Тimes Food
Ёғ кислоталари танамиздаги ва истеъмол қилинадиган озиқ-овқат таркибидаги ёғларнинг қурилиш материалидир. Улар ҳужайраларни қуришдан сақлайди ва юрак-қон томир тизим фаолиятини рағбатлантириш вазифасини бажаради. Омега-3 моддаси инсон учун ҳаётий муҳим ёғ кислотаси бўлиб, унинг танқислиги умумий саломатлик, иммунитет ва ҳаёт сифатига салбий таъсир қилади.

Америка озиқ-овқат жамияти журнали юрак фаолиятини ўрганиш бўйича янги натижаларни эълон қилди. Framingham Heart Study номли тадқиқот юрак ва ўлим омилларини ўрганиш бўйича энг узоқ давом этган илмий изланиш жамиятидир. У 1948 йилда АҚШнинг Фрамингем шаҳрида бошланган. Унинг 5 мингдан ортиқ шаҳар аҳолиси илмий тажрибаларнинг биринчи иштирокчилари бўлган ва улар туфайли биз холестерин, қон босими, жисмоний фаоллик, чекиш ва семиришнинг юрак-қон томир касалликларига таъсири ва эрта ўлим хавфи ҳақида тиббий маълумотларга эгамиз.

Фото: Shutterstock
Тадқиқот натижаларида қайд этилишича, танада омега-3 нинг паст даражаси барвақт ўлим хавфини оширади ва чекиш билан бир хил статистикани кўрсатади. 2018 йилда бўлиб ўтган экспериментда 66 ёшдан 73 ёшгача бўлган 2500 киши иштирок этди. Унда олимлар омега-3 миқдори, юрак-қон томир касалликларининг ривожланиши ва ўлим даражаси ўртасидаги боғлиқликни аниқлади. Омега-3 ёғ кислотаси етарли бўлган инсонларда эрта ўлим хавфи 33 фоизга кам чиқди.

Доимий чекиш инсон ҳаётини 4 йилга қисқартиради, бу эса омега-3 танқислиги индекси билан бир хил кўрсаткичдир.

"Японияда омега-3 индекси саккиз фоиздан ортиқ бўлиб, у ерда ўртача умр кўриш Қўшма Штатлар (омега-3 индекси 5 фоиздан кам)га қараганда беш йилга кўпроқ. Эндиликда олимлар омега-3 қўшимча капсулаларини қабул қилиш қанчалик фойдали эканлигини ўрганмоқда", — деб ёзади эндокринолог Павлова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради