Фото: Marie Claire
Баъзида иштаҳанинг йўқлиги бир қатор соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни кўрсатиши мумкин. Қуйида бу ҳақдаги батафсил маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Иштаҳани бўғиш вазн йўқотмоқчи бўлган кўпчиликнинг орзуси бўлишига қарамай, унинг йўқлиги организмдаги жиддий бузилишларнинг белгиси бўлиши мумкин. Ушбу аломатнинг орқасида организм ишидаги қандай носозликлар яширинган бўлиши мумкинлигини iHerb соғлом овқатланиш учун витаминлар ва маҳсулотлар маркетплейси мутахассиси ва нутрициолог Алена Степанова маълум қилади.
Очлик ҳисси бир қатор сабабларга кўра бостирилиши мумкин: улар орасида руҳий ва неврологик касалликлар, интоксикация пайтида юзага келадиган юқумли касалликлар, овқат ҳазм қилиш тизимининг патологиялари ва эндокрин касалликлар мавжуд.
Умуман олганда, иштаҳани тиклаш учун унинг етишмаслигиниг сабабларини аниқлаш ва бартараф қилиш керак. Бунинг учун шифокор текширувлар тайинлайди, ташқи текширув ўтказади ва бемор билан суҳбатлашади.
Озиқланиш нуқтайи назаридан, иштаҳани тиклаш учун унинг йўқлиги сабаблари аниқлагандан сўнг овқатланиш, турмуш тарзи ва микроэлементларнинг етишмаслиги ёки ортиқчалигига эътибор қаратиш керак.
Шундай қилиб, интоксикация даврида детокс учун тегишли маҳсулотлар ва озуқавий қўшимчалар билан махсус дастур тавсия этилиши мумкин. Стрессли вазиятлар туфайли безовта бўлган иштаҳани тиклаш учун стрессга қарши процедуралар талаб қилинади: медитация, дам олиш, массаж. Бир ёки икки ҳафта давомида манзарани ўзгартириш, ҳордиқ чиқариш каби.
Иштаҳа йўқлигининг сабаблари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
Овқат ҳазм қилиш бузилиши
- ошқозон-ичак трактининг патологиялари: гастродуоденал зонанинг касалликлари, гастрит, ошқозон яраси, дуоденит;
- ичак патологиялари: сурункали энтерит ва энтероколит, дисбактериоз, бактериал ўсиш синдроми;
- овқат ҳазм қилиш безларининг шикастланиши: панкреатит, токсик ва аутоиммун гепатит;
- функсионал бузилишлар: диспепсия, ирритабий ичак синдроми.
Эндокрин касалликлар
Гормонал номутаносиблик метаболик жараёнларнинг ўзгаришига олиб келади, бунинг натижасида иштаҳа камаяди ёки йўқолади. Масалан, иштаҳанинг йўқолиш аломати гипотиреозга хосдир. Ушбу касаллик туфайли бемор жуда кам овқатланади, аммо вазн йўқотмайди, баъзан эса, аксинча, семиради. Бундан ташқари, иштаҳанинг камлиги билан бирга, совқотиш ҳисси, терининг шишиши ва доимий уйқучанлик, заифлик ва апатия кузатилади.
Ўсмалар
Иштаҳанинг тўлиқ етишмаслиги, заифлик, вазн йўқотиш билан бирга, онкологик патологияда кичик белгилар синдромининг таркибий қисмидир.
Умуман олганда, инсон организми омон қолишга қаратилган мураккаб тузилмадир. Кундалик иш ва нормал фаолият учун у доимий калория таъминотига муҳтож. Бундан ташқари, нормал овқатланиш организмни нафақат калориялар, балки иммунитет тизимининг ўсиши, ривожланиши ва яхши ишлаши учун зарур бўлган из элементлари билан ҳам таъминлайди.
Шунинг учун иштаҳанинг камлиги ҳақида ташвишлана бошлаганлар бўлса, ўзига яхши ғамхўрлик қилиш ва сабабларни аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Бироқ олдиндан хавотир олишга шошилмаслик зарур: замонавий тиббиёт мўжизалар яратади ва нотўғри овқатланиш туфайли пайдо бўлган баъзи моддаларнинг етишмовчилигини соғлом витамин қўшимчалари ёрдамида тўлдириш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди