Табиатда кўплаб ўсимликлар борки, уларни чойга қўшиб ичилса, организмимиздаги ички аъзоларни "тартибга солиш"га ёрдам беради.
Бу каби чойлар ичакдаги фойдали микрофлорани озиқлантириб, ферментларни маромлаштириб туради. Яллиғланишнинг олдини олади. Зеро, саломатлигимиз ичакларнинг аҳволига ҳам боғлиқ.
Ялпиз. Унинг хушбўй баргларини чой билан бирга дамлаб ичилганда, кишини тинчлантириб, мушакларни бўшаштиради. Шунингдек, овқат ҳазм қилишда ёрдам бериб, ичимизни тозалайди. Аммо, эркаклар ялпизли чойни камдан-кам ичишлари тавсия қилинади.
Ясмин. Ушбу ўсимлик билан бирга дамланган чой иштаҳани очувчи, қувват берувчи, чарчоқни чиқарувчи воситадир. Аммо, гипертоникларгаушбу чой мумкин эмас.
Занжабил. Ўсимлик илдизини қирғичдан ўтказиб ёки бўлакларга бўлиб, чойга аралаштириб дамлаш лозим. У кишини қиздиради ватетиклаштиради. Шунинг билан бирга, моддалар алмашинувини яхшилайди.
Тирноқгул (календула). Тирноқгулли чойсаратонни даволашда энг самарали воситалардан биридир. Гуллари ва уруғи бактерияларга қарши курашувчи ҳусусиятга эга. Айниқса тирноқгулни сув буғида озгина ушлаб туриб, кейин чойга қўшиб дамлашни тавсия қиламан. Биз турмуш ўртоғим билан бирга ушбу чойни ҳеч канда қилмаймиз. Ҳафтада 3-4 кун албатта ушбу чойни ичишга ҳаракат қиламиз.
Лаванда. Ушбу гулларни фақат аёлларга тавсия қиламан. Лавандали чой кишини тинчлантириб, ички зўриқишларни бартараф этади. Айниқса уйқусизлик ва асаблар таранглашганда бир ҳафтада 1-2 маротаба ушбу чойни ичиш фойдалидир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади