Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтади. Бугун у Тошкентда Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти ғалабасига ташкиллаштирилган байрам тадбирида иштирок этди. У ўзбек эстрадасининг бир гуруҳ атоқли намоёндалари ва спортчилар қаторида саҳнада туриб, Ўзбекистон мадҳиясини куйлаган.
Кун нашрининг маълум қилишича, Юлдуз Усмонова яқин кунларда бўлиб ўтадиган яна бир байрам концертида иштирок этиши мумкин.
Қайд этиш керакки, октябрь ойида Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
У Ўзбекистонда президентлик сайлови арафасида видеомурожаат қилиб, сайловда Либерал-демократлар партияси номзоди Шавкат Мирзиёевга овоз беришини маълум қилган ва мухлисларини ҳам шу номзодни қўллаб-қувватлашга чақирганди.
Маълумот учун, Юлдуз Усмонова 2005 йилдан буён давлат тадбирларида кўриниш бермай қўйганди. У Ўзбекистонда охирги бор 2007 йилда концерт берган (Халқлар дўстлиги саройида). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради