АҚШдаги ишсизлик даражаси ноябрь ойида ўтган ойга нисбатан 0,3 пунктга пасайган ва 4,6 фоизни ташкил этди, дейилади АҚШ Меҳнат вазирлиги ҳисоботида. Бу сўнгги тўққиз йил ичидаги энг қуйи кўрсаткич бўлди, деб ёзмоқда манбага асосланган ҳолда Кун.uz сайти.
Ойлик статистика маълумотига кўра, жами ишсизлар сони 7,4 млн кишини ташкил этган. Аҳолининг эркак қатлами орасидаги ишсизлик 4,3 фоизгача пасайган, аёллар орасидаги ишсизлик деярли ўзгармаган 4,2 фоизлигича қолган. Ўсмирлар орасидаги ишсизлик даражаси 15,2 фоизни ташкил этмоқда.
Бу хабар Reuters агентлиги мурожаат қилган таҳлилчиларнинг прогнозларидан яхшироқ бўлиб чиқди.
Мамлакат аҳолисининг ишчи кучидаги ҳиссаси 62,7 фоизга қисқарган. Бу эса 1978 йилдаги энг паст кўрсаткичга яқиндир.
Меҳнат бозорининг барқарор ўсаётганига оид маълумотлар эса, Федерал захира тизимининг декабрь ойидаги мажлисида қайта молиялаш ставкасини кўтаришга юз фоизлик имкон беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади