Одноклассники фойдаланувчилар дўстлари ва обуначилари билан ўз кайфиятлари билан бўлишиш имконини берувчи постларнинг янги форматини ишга туширди. “Кайфиятлар” хизмати профиль тасмасида ёрқин фонга эга статус қўйиш ва уни ўз матни билан тўлдириш имконини беради.
Синов давридаёқ янги хизмат жуда оммабоп бўлиб улгурди: бир суткада ОКда 30 мингдан ортиқ кайфиятлар билан статуслар чоп этилмоқда. Бироз олдин ОКда постларни катта ҳарфлар ва уни рангли фон билан чоп этиш имконияти пайдо бўлган эди. Ушбу икки формат сабабли фойдаланувчиларнинг фаоллиги ошди: постлар сони икки баробарга ошди.
Фойдаланувчилар “Бахтлиман”, “Совғалар хоҳлайман”, “Байрам қилмоқдаман” ва бошқа таклиф қилинган кайфиятларидан бирини танлашлари мумкин. “VIP-статус”га эга фойдаланувчилар учун алоҳида анимацияга эга статуслар тўплами мавжуд. Фойдаланувчилар кўпроқ ижобий кайфиятлар билан бўлишишмоқда: “Бахтлиман” статуси барча чоп этилган статусларнинг учдан бирини ташкил этади. Иккинчи ўриндан эса “Севаман” статуси жойлашган.
Кайфиятлар билан қайдларни ижтимоий тармоқнинг десктоп ва мобил кўринишларида яратиш мумкин. Тез орада ушбу имконият ОКнинг iOS ва Android иловаларида ҳам пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди