'
Бугун, 27 сентябрь куни Тошкент ахборот технологиялари университетида (ТАТУ) кадрлар алмашинуви юз берган. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, университет жамоаси янги ректор Тўлқин Тешабоев билан таништирилган.
Эндиликда шу йилнинг 8 февралида университет ректори сифатида иш бошлаган Ўткир Ҳамдамов ўрнига Тўлқин Тешабоев тайинланган.
Тўлқин Тешабоев илгари Касаба уюшмалари Федерациялари Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Муқаддам эса ўқув ишлари бўйича проректор сифатида фаолият кўрсатган.
Тошкент ахборот технологиялари университети Ўзбекистондаги телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрловчи марказ ҳисобланади. Университетнинг Фарғона, Урганч, Қарши, Самарқанд, Нукус шаҳарларида филиаллари мавжуд. Олийгоҳ 1955 йилда Тошкент электротехника алоқа институти сифатида ташкил этилган. 2002 йилда университет мақомини олган ва Тошкент ахборот технологиялари университети деб номлана бошланган.
Университет сайтидаги маълумотга кўра, университет ва унинг филиалларида 10242 нафар талаба таҳсил олади. Олийгоҳ 26та хорижий давлатнинг 42 университет, 8 илмий-тадқиқот маркази, 12 корхона ва ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"
Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди
Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди
Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди
Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда
Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан"