Халқ таълими вазирлиги фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, ҳамюртларимизнинг соҳага оид таклиф, мулоҳаза ва аризаларини зудлик билан кўриб чиқиш, қолаверса, тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси (www.uzedu.uz) ишга туширилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Бугунги кунда фуқаролар Халқ таълими вазирлигига:
- Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси;
- “Ишонч телефони” 10-06;
- [email protected] электрон почта манзили орқали мурожаат қилиш ва қисқа муддат ичида ўз саволларига жавоб олиш имкониятига эгалар.
Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаатлар амалдаги қонун талаблари асосида қабул қилиниб, ўрнатилган тартибда ва қонун билан белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Вазирлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари доимий назоратга олиниб, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани инобатга олинган ҳолда, уларнинг ҳар бирига асосли жавоблар қайтарилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди