Янги йил байрами муносабати билан байрам арчалари пойтахтнинг 9 та майдонида ўрнатилади. Бу ҳақда "Дарё" маълум қилди.
Байрам иштирокчилари, меҳмонлар, хусусан, болалар, шунингдек транспорт ҳаракати хавфсизлигига устувор ўрин берган ҳолда, байрамнинг бош арчаси учун янги жой белгиланди. Байрамнинг биринчи рақамли арчаси ва бош саҳна «Анҳор-Локомотив» боғида (Лабзак мавзеси) бунёд этилади. Ҳозирда мазкур майдонда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Қарийб 4 гектарлик майдонда байрам арчаси, саҳна, болалар учун аттракционлар, савдо ва овқатланиш шохобчалари бунёд этилади. Шунингдек, автотранспорт воситаларининг кириб чиқиши ва тўхташ жойлари ҳам белгиланмоқда. Мазкур майдонга бориш йўлларида кенг ободонлаштириш ва байрамона безаш ишлари бошлаб юборилган. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, тегишли мутасадди ташкилотлар байрам кунлари байрамона кайфият улашиш мақсадида янги театрлаштирилган дастурлар устида иш олиб бормоқда.
Бундан ташқари, арчалар одатдагидек Мустақиллик ва Эзгулик майдони, Ал-Хоразмий даҳасидаги Roison Elektronics корхонаси олди майдони, Юнусобод туманидаги Сайлгоҳ майдони, Шайхонтоҳур туманидаги Хадра майдони, Яшнобод туманидаги Марказий офицерлар уйи (собиқ Авиасозлар саройи) олдидаги майдон, Сергели туманидаги Бахтдиёр гузари майдони, Мирзо Улуғбек туманидаги «Локомотив» истироҳат боғи ҳамда Бектемир туманидаги «Қуёшча нури» боғи ҳудудларида ўрнатилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси