6 454
Александров номли ансамбль яккахони яқинда фарзандли бўлгани туфайли Ту-154 ҳалокатидан четда қолди
Россия мудофаа вазирлигининг ҳалокатга учраган Ту-154 самолёти бортида Александров номли мусиқа ва рақс ансамблининг деярли барча аъзолари бор эди. Фақат уч яккахон сафарга чиқмади ва шу туфайли омон қолди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Ансамбль аъзоси Вадим Ананьевнинг айтишича, фақат баян ва балалайкада куй ижро этувчи мусиқачилар сафарга чиққан эди. Унинг ўзи эса яқинда фарзандли бўлгани боис уйда қолган эди.
«Мен ансамбль раҳбаридан қолишга рухсат сўрадим. Бундан ташқари, эртага чиқиш бор эди, шу боис мени ҳамда яккахонлар Валерий Гавва ва Борис Дьяковни қолдиришди. Хордаги бошқалар учиб кетганди», — деди Ананьев.
Самолёт бортида жами 92 киши бўлиб, уларнинг 64 нафари ансамбль аъзолари эди. Ансамбль раҳбари, Термизда туғилиб ўсган Валерий Халилов ҳалок бўлганлар орасида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси