Ислом Каримов Франция президентига ҳамдардлик билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ислом Каримов Франция президентига ҳамдардлик билдирди

Жамият 15-07-2016, 19:43 1 668
Ислом Каримов Франция президентига ҳамдардлик билдирди

Кеча, 14 июль куни Франциянинг Ницца шаҳрида бўлган мудҳиш теракт оқибатида 84 киши ҳалок бўлди, уларнинг 12 нафарини болалар ташкил этди. Бундан ташқари, 100дан ортиқ одам жароҳатланди.

Бу воқеа ўтган йилнинг ноябридаги Париж терактидан сўнг мамлакатдаги энг мудҳиш фалокатлардан бири бўлди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Респубикаси Президенти Франсуа Олландга Ницца шаҳридаги теракт юзасидан самимий ҳамдардлик изҳор этди.

Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганлигини қайд этди, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.