Сўнгги уч йил мобайнида транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари 65 фоизга ошган, деб хабар бермоқда "gazeta.uz" нашри.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Жиноят кодексининг 276-моддаси («Транспорт воситасини олиб қочиш»)га ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Ўзгартиш киритиш тўғрисидаги таклиф парламент қуйи палатасига Бош прокуратура томонидан илгари сурилди.
«Олиб борилган таҳлилларга кўра, сўнгги уч йил мобайнида транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари 65 фоизга ошган», — Қонунчилик палатаси ахборот хизмати депутат Шерзод Тўхташев сўзларидан иқтибос келтиради.
Қонун лойиҳасига кўра, оғирлаштирувчи ҳолатларсиз автотранспорт воситасини олиб қочганлик учун 5 йилдан 10 йилгача (амалда — 3−5 йилгача), бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса 10 йилдан 15 йилгача (амалда — 5−10 йилгача), уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, 15 йилдан 20 йилгача (амалда — 10−15 йил) озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш кўзда тутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради