Видеохит: Австралияда йиртқич қуш ҳаракатланаётган машинага илонни ташлаб қочди (видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Видеохит: Австралияда йиртқич қуш ҳаракатланаётган машинага илонни ташлаб қочди (видео)

Жамият 26-11-2016, 18:56 752
Видеохит: Австралияда йиртқич қуш ҳаракатланаётган машинага илонни ташлаб қочди (видео)

Австралияда йиртқич қуш йўл бўйлаб ҳаракатланаётган автомобилнинг устига тирик илонни ташлаб қочди. Видео австралиялик видеорегистраторлар эгалари жамиятининг Facebook'даги саҳифаси орқали тақдим этилди.

Панжалари орасида илонни кўтариб учаётган қуш у қадар катта бўлмаган тезликда йўлни кесиб ўтди. Яқин орадаги машинага бироз масофа қолганда қуш ўз ўлжасини ташлаб, осмонга учиб кетди. Автомобиль йўловчилари кутилмаган вазиятда қўрқиб кетишди, хавф ортда қолганини билишгач, кулиб юборишди.
[media=https://youtu.be/nXsMCEyMKVc]


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.