Чеченистон пойтахти Грозний шаҳридаги «Чеченистон юраги» масжидида пайғамбар Муҳаммаднинг (с.а.в.) таваллуд айёмига бағишлаб унга оид буюмлар ва ёдгорликлар кўргазмаси очилди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар бермоқда.
Пайғамбарнинг (с.а.в.) буюмларидан ташқари, кўргазмадан унинг саҳобалари, шунингдек, чечен ва ингуш диний раҳнамоларига оид буюмлар ҳам ўрин олган. Масжиддан чиқишда мусулмонларга пластик идишларда пайғамбарнинг қадаҳидан қуйилган сув тарқатилди.
«Бутун минтақадан, шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа субъектларидан минглаб мусулмонлар бугун пайғамбаримиз Муҳаммаднинг (с.а.в.) таваллуд айёмини нишонлаш мақсадида тўпланганидан жуда хурсандман. Барчамиз бир оиладай ушбу кунда қувонмоқдамиз. Қалбларимиз энг соф ҳис-туйғуларга тўла, биз оталаримиз ерида ушбу ёрқин санани эркин, тантанали ва кенг миқёсда нишонлаётганимиздан бахтлимиз», — деди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров байрам тадбиридаги чиқишида.
Мавлуд айёмига бағишланган тадбирлар Чеченистоннинг барча туманларида ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида сув тошқинлари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди