АҚШда охирги ўтказилган тадқиқот вегетарианларнинг гўштхўрларга нисбатан ўртача 12 йилга кўпроқ яшашини кўрсатган. Наҳотки гап фақат рационда бўлса?
Йўқ, албатта. Sax Institute йирик тадқиқот маркази 6 йил давомида Австралияда яшовчи 260 000 кишининг статистик маълумотларини текширди. Бу вақт ичида 16 836 киши табиий сабабларга кўра ҳаётдан кўз юмган. Институт мутахассислари бу кишиларнинг турмуш тарзини таққослаб, кутилмаган хулосаларга келишди, деб ёзмодқа Кун нашри.
Вегетарианлик узоқ умр кўришга сабаб бўла олмайди.
У ҳолда нима учун аксарият бошқа тадқиқотлар бунинг аксини кўрсатмоқда? Экспертлар хулосасига кўра, вегетарианлар одатда соғлом ҳаёт тарзига риоя қилишади. Улар сархил мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилишади, мунтазам равишда спорт билан шуғулланишади, спиртли ичимликларни камроқ ичишади (ёки умуман ичишмайди) ва камроқ чекишади.
Буларнинг барчаси ҳаёт давомийлигига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан қандай хулоса келиб чиқади? Вегетарианлик сизга қўшимча умр ҳадя қилмайди, бироқ саломатлик борасидаги комплекс парвариш ҳақиқатда ёрдам бериши мумкин. Шундай экан, гўшт истеъмолига эҳтиёткорлик билан ёндашинг, чекишни ташланг ва спортзалга қараб олға! “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради