2007 йилдан бери Россияда амал қилаётган фарзанд кўришни рағбатлантириш дастури аста-секин ўз натижаларини кўрсатмоқда. Ўтган йили Бош Вазир Дмитрий Медведев Россияда сўнгги бир неча йиллардан бери илк бор аҳоли сони ўсишига эришилганини эълон қилганди, деб маълум қилади "Водиймедиа" сайти.
Ҳозирги кунда иккинчи фарзанддан бошлаб ҳар бир кейингиси учун оналарга 453 минг рубл (7500 АҚШ долларидан кўпроқ) моддий ёрдам ажратилади. Авваллари битта болани туққандан кейин "иккинчисини боқишга қурбим етмайди" деганлар энди хотиржам фарзанд кўришни бошлашди.
Воркута вилоятида яшовчи 42-ёшли Светлана Боброва ўн учинчи (!) фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда БНК ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳақиқий Қаҳрамон она деб аташга арзигулик Светлананинг навбатдаги фарзанди қиз бўлди.
2012 йилда Светлана Боброва 10 та фарзанднинг онаси сифатида Владимир Путиннинг қўлидан "Ота-оналик шуҳрати" орденини олганди. Қарангки, ўтган 5 йилдан кам вақт давомида Светлана яна учинчи бор оналик бахтига эришди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади