5 959
“Ўрикзор” бозорида бир неча юз миллион сўмлик маҳсулотларни ўғирлаган шахслар қўлга олинди
Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ ходимлари ўта катта миқдорда амалга оширилган ўғирликни фош қилишди, деб хабар бермоқда Кун.уз нашри.
Уч нафар бухоролик фуқаролар бозор омборхоналаридан молларни ўғирлаб, уларни пуллаш услубини ўйлаб топган.
"Ўғрилар омборхонага тунда келишган. Қоровуллар эса улар контейнер эгалари бўлганига ишончи комил бўлган ва уларни ўтказиб юборган. Жиноятчилар омборхонага кириб, бирор контейнер қулфини очиб, нарсаларини юк машинасига ортиб, контейнерни эса яна қулфлаб кетаверишган. Шундай ишлар бир неча ой давом этган. Ўғрилар асосан қурилиш моллари, техника ва электроника сақланаётган омборхоналарни танлаб олишган. Шунингдек улар автомобил таъмири учун керакли қимматбаҳо маҳсулотларни ҳам ўғирлашган", — деб ҳикоя қилиб берган Учтепа туман ИИБ тергов бўлими бошлиғи Жафар Амонов.
Ўғирланган молларни жиноятчилар ярим баҳода Тошкентнинг бошқа бозорларида сотишган ёки Бухоро вилоятига жўнатишган.
Қизиғи шундаки, ушбу иш юзасидан қидирув ишлари жабрланганлар аризаси туфайли эмас, ҳудудни назорат қилаётган ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари ташаббуси билан бошланган.
Дастлаб "Ўрикзор" бозорида пайдо бўлаётган жуда арзон моллар тезкор-қидирув ходимларининг диққатини тортган. Кейин улар контейнер эгаларидан йўқолган маҳсулот ҳақида сўраб суриштира бошлашган. Контейнер эгалари маҳсулотларини қайта санаб чиқиб, йўқолган маҳсулотларини аниқлашган. Шундан кейин милицияга бир неча ариза келиб тушган.
"Энг катта зарар автомобиль таъмирлашда ишлатиладиган лак-бўёқ маҳсулотлари сотувчиларига еткизилган — 122 млн. сўм. Шунингдек бир неча юз миллионлик телевизорлар, иситгичлар, кондиционерлар ва қурилиш моллари ўғирлангани аниқланган," — деган терговчи.
Жиноятчилар қўлида бўлган телефонлар орқали ўғирланган молларни сотиб олган барча сотувчилар ҳам аниқланган. Уларнинг Telegram мессенжери орқали олиб борган суҳбатидан харидорлар ушбу маҳсулотларнинг келиб чиқишидан хабардор бўлгани аниқланган. Шу сабабли харидорлар ҳам ушбу жиноий иш иштирокчиларига айланган.
Жиной гуруҳнинг барча аъзоларига бир неча йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради