15:14 / 20.04.2017
6 428

Нью-Йорк ҳокими: Трамп рафиқаси ва ўғлини қўриқлашга ақл бовар қилмас пуллар сарфлаяпти

Нью-Йорк ҳокими: Трамп рафиқаси ва ўғлини қўриқлашга ақл бовар қилмас пуллар сарфлаяпти
АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси ва ўғлининг хавфсизлигини таъминлаш Нью-Йорк ҳукуматига республикачининг инаугурациясига қараганда арзонроққа тушмоқда. Бироқ Америка етакчисининг қўриқлаш хизматига бўлган бюджет харажатлари ҳали-ҳамон жуда юқори ҳажмда. Бу ҳақда мегаполис ҳокими Билл де Блазио чоршанба куни маълум қилган деб ёзади Кун нашри.

Трамп давлат раҳбари лавозимига киришганидан сўнг Оқ уйда жойлашди, унинг рафиқаси ва 11 ёшли ўғли Бэррон эса Нью-Йоркда қолган, сабаби бола бу ерда нуфузли хусусий мактабда таҳсил олади. Аввалроқ Трамп ўз она шаҳрига рафиқаси ва ўғлини кўриб келиш учун кўп бора бориш ниятида эканини маълум қилганди. Шу билан бирга, Меланья вақти-вақти билан пойтахтга ташриф буюради ва президент қароргоҳида махсус тадбирлар ташкил этмоқда.

Арзонроқ, бироқ барибир қиммат

"Сайловлар ва инаугурация ўртасидаги паллада қўриқлаш хизмати (Трампнинг оиласини – таҳ.) бир суткада 500 минг долларга тушган, сабаби сайланган президент Trump Tower биносида яшашда давом этди. Бунинг учун жуда кўплаб полиция ходимлари талаб этилди, сабаби биз террорчилик таҳдиди даражаси катта бўлганини эътиборга олгандик", - дея аниқлик киритди шаҳар ҳокими CNN телекомпаниясига.

"Айни дамда харажатлар камайди, лекин улар барибир жуда юқори миқдорда бўлиб қолмоқда", - дея тан олди де Блазио. У шундай харажатлар жойлардаги ҳокимият бюджетлари зиммасига тушаётгани, ва бу ҳолат хоҳ Нью-Йорк бўлсин, хоҳ Нью-Жерси ёки Флорида штатлари бўлсин, барча ерда кузатилаётганидан ташвишда эканини билдирган. "Биз ҳамон президент оиласи хавфсизлигини таъминлаш учун кўп пул тўлаяпмиз ва бу харажатларни Конгресс орқали қоплаш ҳаракатидамиз. Аслида бу пуллар Нью-Йорк полиция Бошқармаси бюджетидан кетмоқда, яъни шаҳарда тартиб ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан", - деган ҳоким.

Қўриқлаш учун юз минглаб доллар

Февраль ойи охирида Нью-Йорк полицияси бошлиғи Жеймс О'Нил Конгрессга мурожаат билан чиқди. У мамлакатнинг энг йирик мегаполиси ҳукумати Дональд Трампга тегишли бўлган осмонўпар бинони қўриқлаш учун сарфлаган 25,7 миллион долларни АҚШ федерал бюджети ҳисобидан қоплаш ҳақида гапирган.
 
О'Нилнинг сўзларига кўра, мегаполисдаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари нафақат ҳар куни ўзларининг одатий мажбуриятларини бажаришган, балки Трампнинг турмуш ўртоғи Меланья ва уларнинг ўғли Бэррон кўп келадиган Trump Tower ёнида ҳам навбатчилик қилишга мажбур бўлишган. Полиция бошлиғининг кўрсатишича, келажакда Нью-Йорк ёнғин хизмати бу мақсадларга йилига 4,5 млн. доллар, полициячилар эса – ҳар куни 127 мингдан 146 мингга қадар сарфлашади.

29 март кунги ҳолатга кўра 170 минг америкалик Меланья Трампнинг Вашингтондаги Оқ уйга кўчиб ўтиши ёки Нью-Йоркдаги қўриқлаш хизмати учун маблағни давлат пулларидан эмас, балки ўз чўнтагидан тўлаш талаб қилинган петицияга имзо қўйишди. Change.org ресурси маълумотига кўра, петиция демократ-сенаторлар Берни Сандерс ва Элизабет Уорренга 200 минг овоз йиғилгач, етказиб берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нью-Йорк ҳокими: Трамп рафиқаси ва ўғлини қўриқлашга ақл бовар қилмас пуллар сарфлаяпти