Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмат ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали пойтахтга қайтарилади. Бу ҳақда «Nuz.uz» нашрига асосланган ҳолда Кун.уз хабар берди.
2008 йилда Халқлар Дўстлиги сиймоси ҳисобланган ушбу ҳайкал Тошкент шаҳрининг чекка қисмига кўчирилган эди. Ҳозирда ҳайкални шаҳар марказига қайтадан ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Шомаҳмудовлар оиласининг ҳайкали қаерга ўрнатилиши борасида бир неча таклифлар берилган. Байналминал миллий маданият маркази ҳайкал Дўстлик боғига (собиқ Бобур)кўчирилишига умид қилмоқда.
Қайд этиш керакки, ҳозирда Дўстлик боғи олди қисмида жойлашган бино Республика Байналминал миллий маданият маркази ҳисобланади ва бу ерда барча миллатлараро турли байрам, маросимлар ўтказиб келинмоқда.
Шомаҳмудовлар оиласи ҳақида Раҳмат Файзиевнинг «Его величество Человек» романи асосида кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг «Сен етим эмассан» киноси тасвирга олинган ва бу фильм ҳанузгача турли халқлар орасида севиб томоша қилинади. Асраб олинган болалар орасида рус, беларус, молдаван, яҳудий, латиш, татар, қозоқ миллатларига мансуб болалар бўлган.
Халқлар дўстлиги монументи Тошкентда 1982 йилда ўрнатилган. Унинг муаллифлари — ҳайкалтарош Д.Б. Рябичев ва архитекторлар Л.Т. Адамов, С.Р. Одилов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди