15:17 / 15.05.2017
7 463

Тошкент шаҳар ИИББ энг “олғир” қоидабузарларни ошкор этди

Тошкент шаҳар ИИББ энг “олғир” қоидабузарларни ошкор этди
Жорий йилнинг 6-13 май кунлари оралиғида Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Gold Air Travel масъулияти чекланган жамиятига қарашли Malibu русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўз бошқарувидаги автомашинада жами 17 маротаба йўл ҳаракати қоидасини бузган, деб ёзади Qalampir.uz.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ушбу қоидабузарликларнинг 16 таси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 1 таси светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш ҳолатларидир. Қоидабузарликлар учун жарималар миқдори ҳам 8 миллион 87 минг 850 сўмни ташкил этган.

Шунингдек, Юнусобод туманидаги Bilol Myagkaya krovlya корхонасига тегишли Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси қоидабузарликлари туфайли 13 марта кузатув камераларида қайд этилган. У 11 марта тезликни белгиланган меъёрдан оширган, 2 марта светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаган. Умумий жарима миқдори эса 2 миллион 845 минг 725 сўмни ташкил этган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Маъмурий бинолардан фойдаланиш дирекциясига тегишли Epica русумли автоулов ҳайдовчиси мазкур транспорт воситасини бошқараётиб, 12 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Ҳайдовчи чорраҳаларда светофорнинг қизил чироғидан 7 марта ўтиб кетган. Қоидабузарликлар учун 2 миллион 845 минг 725 сўм миқдорида жарима белгиланган.

Олмазор туманидаги Orange taxi масъулияти чекланган жамиятига қарашли Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси кузатув камералари ишга тушганидан буён 11 марта қоидабузарликлар содир этган. Юқоридаги қоидабузарликлар учун жарималар миқдори 2 миллион 96 минг 850 сўмни ташкил этди.

Бундан ташқари, Сергели туманида жойлашган масъулияти чекланган жамият шаклидаги Global Building Machinery корхонасининг Malibu русумли автомашина ҳайдовчиси 9 марта кузатув камераларига тушган. Унга 2 миллион 695 минг 950 сўмлик жарима солинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар ИИББ энг “олғир” қоидабузарларни ошкор этди