16:05 / 22.05.2017
7 630

Бектемирда уйида наша етиштирган фуқаро аниқланди

Бектемирда уйида наша етиштирган фуқаро аниқланди
Тошкентнинг Бектемир тумани Обод ер кўчаси 88-дала ҳовлисида яшовчи фуқаро Александр Игнатевич Бучковский ҳовлисига қонунга хилоф тарзда наша экиб, етиштираётгани аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати берган хабарга асосланиб Qalampir нашри маълумот бермоқда.

Жорий йилнинг 18 май куни, тахминан соат 10:50 ларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида Александр Игнатевич Бучковскийнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига нуқта қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.И.Бучковскийга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Шунингдек, Бучковскийни бошқа жиноятларга алоқадорлигини текшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бектемирда уйида наша етиштирган фуқаро аниқланди