Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг етакчи олимлари, зиёлилари, академиклари билан учрашиб, улар билан илм-фанни янада ривожлантириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш юзасидан дилдан суҳбатлашганди.
Учрашувда академик Азиз Қаюмов кутубхоналар ишини такомиллаштириш ва кадрлар масаласини яхшилаш бўйича таклиф билан чиққан эди.
Маълумки, кутубхоначилар 1972-2012 йиллар орасида Маданият институтида (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти) тайёрланган. Ундан сўнг бу юмуш Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети зиммасига юклатилган.
Эслатиб ўтиш керак, жорий йилнинг 15 март куни Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
Ишончли манбаларимизнинг хабар беришларича, жорий йилдан бошлаб “Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик” мутахассислиги йўналиши бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига 50 та ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига 80 та квоталар ажратилди. Бу келгусида ахборот-ресурс марказлари ишини такомиллаштириш ва кадрлар тайёрлашда муҳим омил бўлиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради