03:02 / 05.06.2017
13 947

​#СправедливостьЖасуру: гумондор Ислом Тўлаганов қаерда?

​#СправедливостьЖасуру: гумондор Ислом Тўлаганов қаерда?
Тошкент шаҳар Миробод туман Ички ишлар бошқармасида П.Ф.Боровский қурбони Жасурбек Иброҳимов иши бўйича фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Ислом Тўлагановнинг онаси Зумрад Мамбетова ўғлининг қилмишини умуман оқлаб бўлмаслигини кўзларида ёш билан гапирди.

"Ўғлим Ислом дастлабки тергов жараёнларида иштирок этган. Лекин ҳозир бу ерда эмас. Уни ўзим эртага олиб келаман. Илтимос, тўғри тушунинглар, у ҳам атай шундай қилмаган. Ҳозир унинг аҳволи жуда ёмон. Қонун олдида жавоб берсин, розиман. Бироқ мен ҳеч қачон боламга бировнинг бурнини қонатгин, деб тарбия бермаганман", деди она йиғлаганча.

Хабар беришларича, Исломнинг қочиб кетмаслиги учун барча чоралар кўрилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ​#СправедливостьЖасуру: гумондор Ислом Тўлаганов қаерда?