09:07 / 06.06.2017
7 740

Ғолибшер Зияев алоқа соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси раҳбари бўлди

Ғолибшер Зияев алоқа соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси раҳбари бўлди
Ғолибшер Зияев Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб Газета.uz хабар қилди.

У шу кунга қадар Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази Бош директори вазифасини бажариб келган.

Ғолибшер Зияев Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиқлигига мазкур лавозимда 2013 йил февралидан буён фаолият кўрсатиб келаётган Фарҳод Умархўжаев ўрнига тайинланди.

Шунингдек, шу кунга қадар «Ўзбектелеком» АКнинг «Бош коммутация маркази» директори вазифасини бажариб келган Эмир Газиев Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази бош директори лавозимига тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғолибшер Зияев алоқа соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси раҳбари бўлди