23:33 / 07.06.2017
7 249

Рустам Азимов фуқароларни қайси кунлари қабул қилади?

Рустам Азимов фуқароларни қайси кунлари қабул қилади?
Кеча, 6 июнь куни Рустам Азимов “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Бош директори этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 7 июнь куни Рустам Азимов мазкур лавозимда расман иш бошлади. Унинг функционал вазифалари қуйидагича белгиланган:

- Компания Устави билан берилган ваколатлар доирасида умумий раҳбарликни амалга оширади ва Компанияга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади;

- ўз ваколати доирасида суғурта фаолияти масалалари бўйича барча республика органлари, ташкилотлари ва корхоналари, шунингдек, бошқа давлатларда Компания номидан иш олиб боради;

- Компания мулкини бошқаради;

- шартномалар, келишувлар, шу жумладан, меҳнат шартномаларини тузади;

- ишончномалар беради;

- Компания фаолиятига боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.

Шунингдек, Компания Устави билан берилган ваколатлар доирасида умумий раҳбарликни амалга оширади.

Рустам Азимовнинг қабул кунлари сешанба соат 8:00 дан 11:00 гача, пайшанба соат 8:00 дан 11:00 гача қилиб белгиланган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рустам Азимов фуқароларни қайси кунлари қабул қилади?