Фарғона вилоятидаги Шоҳимардон қишлоғида кўплаб истеъдодли ёшлар истиқомат қилади.
Айниқса, Афифа исмли уч ёшли қизалоқнинг ноёб истеъдоди ҳақидаги гаплар вилоят марказигача етиб борган, деб ёзади Darakchi.uz нашри.
“Энди тили чиқа бошлагандаёқ қизимнинг хотираси кучли эканини пайқагандим.Қандай эртак ўқиб бермайлик, бутун матнни болаларга хос тилда қайта ҳикоя қила оларди. Бир куни бувиси давлатлар номи, уларнинг пойтахтлари ҳақида гапириб берди. Қизим барчани лол қолдириб, худди ўша тартибда бирма-бир қайтарди. Кейин глобусдан мамлакатлар жойлашувини тушунтирди. Афифа ҳеч қийналмасдан ўша давлат ва унинг пойтахтини кўрсатар ва номини айтарди”,— дейди қизалоқнинг онаси Маҳлиё Қўшоқова.
“Қизиқишимиз ортиб, биз ҳам қитъа ва давлатлар номини атайлаб чалкаштириб айтдик. У ҳеч адашмай “ер шари”дан ўша қитъа ёки давлатни топди ва пойтахти фалон шаҳар деб, жажжи бармоқлари билан кўрсатди. Умуман, дунё харитасидан 183 давлатни ҳеч қандай хатосиз кўрсатиб берди”,—дея сўзларини давом эттиради Афифанинг онаси. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси