15:00 / 13.09.2017
7 722

Мактаб директорларини калтаклаган ҳоким устидан прокуратура текширишни бошлади

Мактаб директорларини калтаклаган ҳоким устидан прокуратура текширишни бошлади
Сирдарё вилоят прокуратураси Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев ўтган ой охирида тумандаги мактаблар директорларини дўппослагани акс этган видео бўйича текширув бошлади. Бу ҳақда «Kun.uz» нашрига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.

«12.09.2017 йилда «kun.uz» сайтида жойлаштирилган Сайхунобод тумани ҳокимининг ҳаракатлари ҳақидаги видеоматериалда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.

Текширувнинг бориши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган», дейилган Бош прокуратура хабарида.

12 сентябрь куни Kun.uz сайти Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида август ойи охирида рўй берган ҳодиса видеосини эълон қилди. Унда Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев тумандаги мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклагани тасвирланганди. Туман ҳокимининг сўзларидан англаш мумкинки, мактаб директорлари Мустақиллик байрамига ўқитувчиларни олиб келмагани учун жазоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаб директорларини калтаклаган ҳоким устидан прокуратура текширишни бошлади