date

Фарғонадаги боғчада болани ток урди: расмий маълумот

Фарғонадаги боғчада болани ток урди: расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида бола ток урушига дуч келди.

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

Маълум бўлишича, 18 феврал куни Фарғона шаҳридаги боғчада тарбияланувчи Р.А. (2020 йилда туғилган ўғил бола) муассаса ҳудудидаги трансформаторлар ўрнатилган махсус ертўланинг устки дарчасидан йиқилиб, юқори ток уриши натижасида тан жароҳати олган ва шифохонага олиб келинган.

Ҳозирда боланинг олган жароҳати юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат бўйича Фарғона шаҳар ИИБ тергов бўлими терговгача текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Болалар омбудсмани боланинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши учун кузатув ва назоратни давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фарғонадаги боғчада болани ток урди: расмий маълумот