Россияда ўзбекистонлик эркак бола 7 қаватдан қулаётганда уни ушлаб қолди

1 дақиқа ўқиш2.6K
Россияда ўзбекистонлик эркак бола 7 қаватдан қулаётганда уни ушлаб қолди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Петроза водская кўчасида 7 ёшли бола уйнинг еттинчи қавати карнизига чиқиб қолган. Қўшнилар уни хонага қайтишга чақирган, аммо бола жавоб бермаган.

Орадан бир неча сония ўтиб, у мувозанатни йўқотган ҳолда пастга қулаган. Воқеа жойида бўлганлар бу ҳолатни қўрқув билан кузатгани айтилмоқда.

Шу пайт уй олдида ишлаб турган, Ўзбекистонда туғилган Хайрулло исмли эркак очиқ дераза ёнида болани аввалроқ пайқаган. У бола ташқарига чиқмоқчи бўлаётганини англаб, яқинлашиб вазиятни назорат қила бошлаган.

Хабарга кўра, бола боши билан пастга қулаётган маҳалда Хайрулло уни ҳавода ушлаб қолган. У болани бағрига босиб, зарбанинг оғирлигини камайтиришга эришган.

Шундан сўнг у болани кўп қаватли уй йўлагига олиб кирган. Қўшнилар тез ёрдам чақиргунча, Хайрулло болани ҳушига келтириш учун ҳаракат қилган.

Маълум қилинишича, бола тирик қолган ва ҳозир реанимация бўлимида. Шифокорлар унинг аҳволини барқарор деб баҳолаган.

Хайрулло ҳам енгил тан жароҳатлари олган, бироқ оғир шикастлар қайд этилмаган. Воқеа ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?