date

«Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқиши мумкин

«Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқиши мумкин

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчи Маркус Тюрам борасида келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Николо Скира хабарига кўра, «нерадзуррилар» раҳбариятининг француз футболчининг келажагига оид позицияси ўзгарган: Тюрам энди «сотилмайдиган» футболчи сифатида кўрилмаяпти. Шу сабабли у яқин ёзнинг ўзидаёқ жамоани тарк этиши эҳтимолдан холи эмас.

Transfermarkt портали 28 ёшли ҳужумчини 60 млн еврога баҳоламоқда. Тюрамнинг «Интер» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади, аввалроқ эса у Англия Премьер-лигасидаги клублардан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Маркус Тюрам 32 та учрашувда 12 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқиши мумкин