Шаҳар чумчуқлари фастфуд сабаб семириб кетмоқда: табиатда янги хавотир

1 дақиқа ўқиш9.4K
Шаҳар чумчуқлари фастфуд сабаб семириб кетмоқда: табиатда янги хавотир
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Шаҳарлардаги фастфуд шохобчалари атрофида яшайдиган чумчуқларда ортиқча вазн белгилари кузатилмоқда.
  • Қолдиқ овқат, нон ушоқлари, ширин ва ёғли маҳсулотлар уларнинг табиий рационини ўзгартириб, гормонал мувозанатга салбий таъсир қилиши ҳамда кўпайиш қобилиятини пасайтириши мумкин.
  • Биологлар сунъий ёруғлик, доимий шовқин ва шаҳардаги ғайритабиий ритм ҳам қушларнинг табиий ҳаракати ва биологик соатига таъсир қилаётганини айтмоқда.

Шаҳарлардаги тезкор овқатланиш шахобчалари атрофида кузатилаётган яна бир ғайриоддий ҳолат олимлар эътиборини тортмоқда: одатда чаққон ва енгил ҳаракатланадиган чумчуқларда ортиқча вазн белгиларини кўриш мумкин бўлаяпти. Мутахассислар таъкидлашича, бу ҳолат шунчаки ташқи кўринишдаги ўзгариш эмас, балки шаҳар муҳити ёввойи қушлар табиий ҳаётига қандай таъсир қилаётганини кўрсатувчи жиддий сигналдир. Соғлиққа зарарли озиқ-овқат кўп тўпланган муҳитни жамоат саломатлиги адабиётида ҳатто “food swamp” — яъни носоғлом овқат муҳити, деб ҳам аташади.

Айтилишича, чумчуқлар аввал ёввойи қушлар учун хос бўлмаган, ҳазм қилиш қийин саналган “тезкор углеводлар”га мослашиб бормоқда. Яъни шаҳарда қолдиқ овқат, нон ушоқлари, ширин ва ёғли маҳсулотларга яқин яшайверган қушлар аста-секин ўз рационини ҳам ўзгартириб юборган. Бу эса табиий озуқа занжиридан чекиниш дегани.

Энг хавотирлиси, ортиқча вазн қуш организмида фақат семириш билан чекланиб қолмайди. Таъкидланишича, бундай ҳолат гормонал мувозанатга ҳам салбий таъсир ўтказади. Натижада кўпайиш қобилияти пасайиши, табиий ривожланиш жараёнларида издан чиқиш кузатилиши мумкин. Бу эса оддий кўринган экологик ўзгариш аслида бутун популяцияга таъсир қилувчи муаммога айланиши эҳтимолини кучайтиради.

Мутахассислар шу каби ўзгаришлар фақат қушларда эмас, балки метаболизми инсонникига маълум даражада ўхшаш бўлган сутэмизувчиларда ҳам учраши мумкинлигини айтмоқда. Демак, шаҳар муҳитидаги озиқланиш маданиятининг бузилиши табиат учун ҳам “тезда сезилмайдиган, аммо чуқур” оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.

Биологлар яна бир муҳим омилга эътибор қаратяпти: шаҳарларда ҳайвонлар ҳам одамлар каби “ёруғлик ифлосланиши”дан азият чекмоқда. Кечаси ҳаддан ташқари ёруғ муҳит, доимий шовқин, сунъий ритм — буларнинг барчаси жониворларнинг табиий ҳаракати ва биологик соатига таъсир қилади. Шунга қарамай, кўплаб майда қушлар барибир шаҳарга интилади. Сабаби оддий: шаҳарларда йиртқич қушлар нисбатан камроқ учрайди ва бу кичик турлар учун тирик қолиш имкониятини оширади.

Қисқаси, шаҳар чумчуқлари энди фақат “шаҳарга мослашган қуш” эмас — улар инсон яратган муҳитнинг тирик оқибатига айланиб бормоқда. Фастфуд, сунъий ёруғлик ва осон озуқа уларга қулайлик бергандек туюлади, аммо бу қулайлик ортида табиат учун янги хавф яшириниб турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?