7 қаватдан қулаётган болани тутган ўзбек қаҳрамони

1 дақиқа ўқиш438
7 қаватдан қулаётган болани тутган ўзбек қаҳрамони
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Россияда Хайрулло Ибодуллаев 7-қаватдан тушиб кетган болани тутиб қолиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди.
  • Бола ҳозир реанимацияда, аҳволи барқарор бўлса-да, оёғи синган ва ички аъзолари жароҳатланган.
  • Қаҳрамонлик кўрсатган Хайрулло Ибодуллаевнинг қўл панжалари ва қовурғаси синган.
  • У тўртинчи “Тигран Кеосаян” мукофоти, бир миллион рубл пул мукофоти ҳамда Шоукат Мирзиёевнинг 23 феврал кунги фармони билан “Жасорат” медали билан тақдирланган.

Россияда 7-қаватдан тушиб кетиш арафасида қолган болани тутиб қолган Хайрулло Ибодуллаев ҳодиса қандай кечганини сўзлаб берди. Унинг айтишича, ўша куни ишга чиққанида юқори қаватлардан икки аёл пастга қараб қаттиқ бақираётганини эшитган.

Шундан кейин Хайрулло дераза олдида ўйнаб ўтирган болани пайқаб қолади. Вақтни бой бермасдан, болага овоз берган:

Киргин ичкарига тушиб кетасан деб бақирдим бола эса гапни олмади кирмади

Унинг сўзларига кўра, бироз иши билан машғул бўлса-да, хаёли ҳамон ўша болада бўлган. Ва хавотири бекор эмас экан.

Тўсатдан бола осилиб қолган. Бу манзарани кўрган Хайрулло дарҳол унинг тагига югуриб бориб, болани тутиб қолишга уринади. Бир зум ичида тақдир ҳал бўлади: бола қаттиқ зарба билан тушади.

Бола нафас ололмай қолди мен дарров ёрдам бердим массаж қилдим деб эслайди у

Сўнгги маълумотларга кўра, бола ҳозир реанимацияда, аҳволи барқарор. Бир неча жойи синган, жумладан оёғи ва ички аъзолари жароҳатланган. Қаҳрамонлик кўрсатган ўзбекистонлик эркакнинг ҳам қўл панжалари ва қовурғаси сингани айтилмоқда.

Хайрулло Ибодуллаевнинг бу жасорати эътиборсиз қолмади. У тўртинчи “Тигран Кеосаян” мукофоти билан тақдирланган. Шунингдек, рағбат сифатида унга бир миллион рубль миқдорида пул мукофоти ҳам берилмоқчи.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевнинг 23 февраль кунги фармони билан Хайрулло Ибодуллаев “Жасорат” медали билан ҳам мукофотланган.

Баъзан қаҳрамонлик кино кадри эмас оддий бир иш кунида ҳам туғилади. Энг муҳими бу жасорат ортида битта боланинг ҳаёти қолди ва бу ҳаммадан катта ғалаба.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?