date

Бухорада 13 ёшли қиз жинсий зўравонлик натижасида ҳомиладор бўлгани айтилмоқда

Бухорада 13 ёшли қиз жинсий зўравонлик натижасида ҳомиладор бўлгани айтилмоқда

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 13 ёшли қиз фарзандли бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова идораси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, тарқалган хабаларда 12 ёшли қиз ўгай отаси томонидан зўрлангани айтилган. Болалар омбудсманига кўра, қизга оилага таниш бўлган шахс томонидан жинсий зўравонлик содир этилган бўлиши мумкин.

Қиз айни пайтда 13 ёшда бўлиб, ҳомиладорлик ҳолати ҳомила 6 ойлик бўлган вақтда аниқланган, дея болалар омбудсманининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz

Маълум қилишларича, Бухоро вилоятида вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари ҳамон давом этмоқда.

Жиноят содир этишда гумон қилинган шахс суд тартибида ушланиб, тегишли қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ишлари олиб борилмоқда ва барча тафсилотлар аниқланмоқда.

Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида боланинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши учун кузатув ва назоратни давом эттирмоқда. Шунингдек, у норасмий нашрларда тарқалган тасдиқланмаган гап-сўзлар ва маълумотларга ишонишдан сақланишни ва уларни кенг ёритмасликни сўрамоқда.

Мавжуд ҳолат болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамиятда бундай фожиали ҳолатларни олдини олиш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Бухорада 13 ёшли қиз жинсий зўравонлик натижасида ҳомиладор бўлгани айтилмоқда