date

Мостовой Сафонов ҳақида ПСЖда хулоса қилиш қийин деди

Мостовой Сафонов ҳақида ПСЖда хулоса қилиш қийин деди

Аввалроқ машҳур бўлган футболчи Александр Мостовой ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг Париждаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, россиялик посбон берилган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда, бироқ жамоа даражаси жуда юқори бўлгани учун дарвозабон ҳақида аниқ хулоса чиқариш осон эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мостовой ПСЖда дарвозабон кўпинча кам иш билан банд бўлишини таъкидлади: бир ўйинда рақиблар атиги бир-икки марта дарвозага зарба бериши мумкин, бошқа жамоаларда эса бир учрашувда 20 марталаб синов бўлади. Шу сабабли, унинг фикрича, Сафоновнинг ўйинига баҳо беришда шошилмаслик керак, барибир танқид учун баҳона топилади.

Чоршанба куни ПСЖ Чемпионлар лигасида ўз майдонида “Монако” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Икки учрашув натижасига кўра парижликлар 5:4 ҳисобида устун келиб, 1/8 финалга йўл олди. Кейинги босқичда ПСЖга рақиб сифатида “Барселона” ёки “Челси”дан бири тўғри келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мостовой Сафонов ҳақида ПСЖда хулоса қилиш қийин деди