Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имконини бой берган эди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ у ҳам самара бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйинда тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи таймнинг аввалида кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.
Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир ўйинчиси четлатилгач, майдонда сон жиҳатдан камчиликда қолди ва бу ҳолат учрашувдаги интрига деярли йўқолишига олиб келди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!